Сараево шаҳрида юнон-рум кураши услубида спорт кураши бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 46 кг. вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик Тўрабек Тиркашев олтин медални қўлга киритди.

Тўрабек саралаш баҳсларида Айстис Лаугминас (Литва) ва Султан Олжасни (Қозоғистон) мағлуб этган бўлса, ярим финалда япониялик Каито Инабадан устун келди. Унинг ҳал қилувчи финал баҳсидаги рақиби эса туркияилк Керем Камаль бўлди. Муросасиз кечган беллашувда ҳам Ўзбекитосн вакили ғалаба қозониб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олди.

1 – Тўрабек Тиркашев (Ўзбекистон)

2 – Керем Камаль (Туркия)

3 – Атмир Коцев (Россия) ва Султан Олжас (Қозоғистон).