«ВКонтакте» матбуот котиби Георгий Лобушкин мазкур ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони бўйича Россияда кучли рақобатчиларга эга эмаслиги, бу борада фақатгина «Одноклассники» рақобатчи бўлишини айтиб ўтди.

«Одноклассники» ижтимоий тармоғининг ривожланиш бўйича директори Арсен Исрапилов эса Facebook — бошқа бозор учун мўлжалланган бошқа маҳсулот эканини таъкидлади.

Бугунги кунда «ВКонтакте» ижтимоий тармоғида кунлик ташриф буюрувчилар сони 80 млн нафарни ташкил этса, «Одноклассники»нинг кунлик аудиторияси 46-48 миллион атрофида.

Айни пайтда, 24 август куни Марк Цукерберг Facebook кунлик аудиторияси 1 млрд нафарга етганини маълум қилди.