Германиянинг «Вольфсбург» клуби спорт директори Клаус Аллофс жамоа футболчиси Кевин де Брюйненинг «Манчестер Сити»га ўтиши билан боғлиқ музокаралар ҳақида сўзлаб берди.

«Унда «Манчестер Сити» томонидан билдирилган, ақлбовар қилмас, шунчаки ақлбовар қилмас даражадаги таклиф бор. Биз бундай таклиф билан рақобатлаша олмаймиз».

«Биз бу таклифни жиддий қабул қилдик ва «Сити» билан музокараларни бошладик. Музокараларга анчагина аниқлик киритилган бўлса ҳам, бу савдо ҳозирча тўлиқ якунлангани йўқ. Умид қиламанки, бугун кечга яқин ёки эрталаб бу масалага ойдинлик киритилади».

«Мен пулни қўлга киритишни эмас, де Брюйнени сақлаб қолишни хоҳлаган бўлардим. Аммо ҳозир пул асосий масала бўлиб турибди. Чунки «Вольфсбург» ҳам чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган», дея Аллофснинг сўзларидан иқтибос келтиради talkSPORT нашри.