Xiaomi ўзининг шахсий процессорларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Технология 28 Август 2015 1838

Xiaomi компанияси 2016 йилнинг бошида икки модификациядаги ўз процессорларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда gizmochina.com портали.

Процессорлардан биринчиси камроқ қувватли ва ишлаб чиқариши арзонроқ бўлади. Бу процессор билан Redmi сериясидаги ўта арзон қурилмаларни жиҳозлаш режалаштирилмоқда, бу ҳолат ушбу қурилмаларнинг таннархини янада арзонлаштиришга имкон беради.

Иккинчи процессор 8 ядроли бўлиб, ўртача нарх сегментига кирувчи смартфонларда ишлатилади. Xiaomi ўзининг қимматбаҳо қурилмаларида аввалгидек Qualcomm процессорларидан фойдаланишда давом эттаверади.

Кўпроқ янгиликлар