Испаниянинг "Севилья" жамоасида ўйнаган, трансфер ҳуқуқи "Барселона"га тегишли бўлган Денис Суарес "Вильярреал" жамоаси сафига бориб қўшилди. Бу ҳақда "сариқ субмариналар" жамоасининг расмий сайтида хабар қилинган.

Маълум бўлишича, у янги жамоаси билан 4 йиллик шартнома имзолаган.

Маълумот учун, 21 ёшли бу футболчи ўтган мавсумда "Севилья"да ижара асосида ҳаракат қилиб, 31 ўйинда 2та гол урган ва 4та голли пас узатган.