Қорақалпоғистондаги Савицкий музейи атрофидаги вазиятга изоҳ берилди

Маданият 29 Август 2015 7576

Ўзбекистон Маданият ва спорти ишлари вазирлиги 28 август куни Игорь Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи директори Мариника Бабаназарованинг ишдан бўшатилиши билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

Вазирлик сайтида Қорақалпоғистон Маданият ва спорти ишлари вазирлиги Мариника Бабаназаровани эгаллаб турган лавозимидан пенсияга чиқиши муносабати билан бўшатгани хабар қилинди.

Мариника Бабаназарованинг ишдан бўшатилиши тўғрисидаги хабар Ўзбекистон ва чет эл оммавий ахборот воситаларида турли чиқишларга сабаб бўлди. Жаҳонга машҳур Нукус музейининг меҳнат жамоаси ҳам расман норозилик билдиргани тўғрисида хабар берилганди.

«Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги И. В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейи собиқ директори Мариника Маратовна Бабаназарованинг музей ривожига қўшган ҳиссасини муносиб баҳолайди ҳамда жамоатчиликни унинг нафақага чиқиш тўғрисидаги хоҳишини ҳурмат қилишга чақиради», — дейилади вазирлик тарқатган хабарда.

Хабарда қайд этилишича, «М. М. Бабаназарованинг нафақага чиқиши унинг музей жамоасидан кетганини билдирмайди. У ўтказиладиган тадбирларда музей фахрийси сифатида иштирок этиши мумкин».

Маданият ва спорти ишлари вазирлиги, шунингдек, «Музейлар тўғрисида»ги қонунга кўра, музейларда сақланаётган музей ашёлари ва коллекциялари давлат мулки ҳисобланиши ва давлат уларни тўла муҳофаза қилиши ҳамда музей раҳбари лавозимига шахслар қонун ҳужжатларига кўра тайинланиши ва озод этилишини эслатиб ўтди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56763 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5718 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113953 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11127 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21265 Ўзбекистон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 5507 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1221 Жамият
Кўпроқ янгиликлар