Ямайкалик спринтер Усэйн Болт енгил атлетика бўйича 11 карра жаҳон чемпиони бўлди.
Усэйн Болт, Неста Картера, Асафа Пауэлл ва Никель Ашмеддан ташкил топган Ямайка терма жамоаси Пекиндаги жаҳон чемпионатида эркаклар ўртасида 4x100 м лик эстафета югуришда 37,36 сония натижа билан ғолиб бўлди. 2-ўринни АҚШ терма жамоаси (Трэйвон Бромелл, Жастин Гатлин, Тайсон Гэй ва Майк Рожерс), 3-ўринни эса Хитой терма жамоаси (Мо Юсю, Си Чженьи, Су Бинтянь ва Чжан Пеймен) эгаллади.

Енгил атлетика. Жаҳон чемпионати. Пекин

Эркаклар. 4х100 м лик эстафета югуриш
1. Ямайка — 37,36 сония.
2. АҚШ — 37,77 сония.
3. Хитой — 38,01 сония.