Малайзия бош вазири Нажиб Разак Куала-Лумпурдаги ҳукуматга қарши намойиш ташкилотлари мамлакатнинг кўпчилик аҳолиси кўмагидан фойдаланмайди, деб ҳисоблайди.

“Улар 20 минг одам йиғиши мумкин. Лекин бу ҳукуматни қўллаб-қувватлаётган кўпчилик малайзияликлар олдида жуда кам”, – деди ҳукумат раҳбари ҳудудлар тараққиёти федерал агентлиги ташкил этилганининг 50 йиллигига бағишланган маросимда.

“Намойиш ташкилотчилари фқишлоқ жойлардаги аҳолининг ҳаёти ва фаровонлиги ҳақида мутлақо қайғуришмаяпти, – деди бош вазир. – Масалан, бугунги маросимга 20 минг киши ташриф буюрди. 100 минг кишини ҳам тўплаш мумкин эди”.

Куала-Лумпурга жам бўлганлар, Нажиб Разак фикрича, молиявий муаммоларни муҳокама қилишмоқда. Иқтисодиётдаги муаммолар эса тугамайди. Бугунги иқтисодиётнинг сустлашуви ташқи омиллар билан боғлиқ: ХХРдаги вазият, нефть нархининг пастлашуви ва бошқа бир қатор омиллар.

Куала-Лумпурда иккинчи куни ҳам ҳукуматга қарши намойишлар бўлиб ўтди. Унда 25 мингдан 250 минггача киши қатнашгани хабар қилинди. Намойишларнинг биринчи куни эса 10 минг киши Bersih ҳаққоний сайловлар учун нодавлат ташкилотини қўллаб-қувватлаб Куала-Лумпур кўчаларига чиққани хабар қилинган эди. Намойишчилар 2015 йилнинг июль ойида Малайзия ҳукумати бош вазирнинг шахсий ҳисоб рақамига 1Malaysia Development Bhd (1MDB) давлат инвестиция жамғармасидан 700 млн доллар миқдорида пул ўтказилганидан норозилик билдириб, унинг истеъфосини талаб қилмоқда.