85 ёшли Россия халқ артисти Михаил Светин якшанба, 30 август куни тонгда Гатчин туман марказий шифохонасида ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди туман маъмурияти матбуот хизмати.

Николай Акимов номидаги Санкт-Петербург академик комедия театри бадиий раҳбари Татьяна Казакованинг “Говорит Москва” радиосига маълум қилишича, Светин билан хайрлашув маросими 2 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Михаил Светин 23 август куни зудлик билан шифохонага ётқизилган эди. Маълумотларга кўра, унга гемморагик инсульт ташҳиси қўйилган. 24 августда унинг аҳволи оғир экани маълум қилинган.

Михаил Светин сўнгги вақтларга қадар Николай Акимов номидаги Санкт-Петербург академик комедия театрида фаолият олиб борган.
У Георгий Данелийнинг “Афоня”, Леонид Гайдайнинг “Бўлиши мумкин эмас!”, Марк Захаровнинг “12 стуль” фильмлари билан танилган. Ҳаммаси бўлиб 100дан зиёд фильмларда роль ижро этган.