Босния ва Герцеговина пойтахти Сараево шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати якунланди. Бу турнирда эркин кураш бўйича иштирок этган Ҳасанбой Раҳимов 100 кг вазн тоифасида кумуш медалга эга чиқди.

У финалга чиққунича, нимчорак финал босқичида сербиялик Александр Пантелични, чорак финалда эса ҳиндистонлик Ҳуссаин Носирни, ярим финалда Туркия вакили Яқуб Ерлиқояни мағлубиятга учратганди. Лекин финалда Ҳасанбой Раҳимов АҚШ вакили Гейбл Стивенсондан енгилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинроқ, Ҳасанбой Раҳимовнинг укаси Ҳусанбой Раҳимов ҳам турнирда эркин кураш бўйича иштирокини муваффақиятли ўтказган ва Ўзбекистон терма жамоаси учун кумуш медал олиб берганди.