Россия тарих жамияти ўз сайтида Япониянинг II Жаҳон урушидаги капитуляцияси ҳақидаги бир қанча ҳужжатларни жойлаштиради. Бу ҳақда Россия Думаси спикери, жамият раҳбари Сергей Наришкин маълумот берди.

“Бугун Россия тарих жамияти сайтида Япониянинг II Жаҳон урушидаги капитуляцияси ҳақидаги бир қанча ҳужжатларни жойлаштирамиз”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.
Айтилишича, бу ҳужжатлар Россия ташқи сиёсий архивидан олинади, улар иттифоқчиларнинг “Япония масаласи”ни қандай ҳал қилганини кўрсатиб беради.