Россия Давлат Думаси қўмитаси аъзоси Игорь Зотов БМТ бош котиби Пан Ги Мунга мактуб йўллаб, унда ташкилот штаб-квартирасини Швейцарияга кўчиришни таклиф қилди. Бу ҳақда “Известия” нашри ёзмоқда.

“Штаб-квартирани кўчириш ташаббусини оммавий муҳокама қилиш фойдали деб ўйлайман: бу давлатларга БМТнинг замонавий дунёдаги ўрнига бошқачароқ қараш имконини бериб, ташкилотни тубдан ислоҳ қилиш, уни бугунги ҳаётга мослаштириш масаласини яна долзарблаштиради”, - дейилади мактубда.

Депутатнинг фикрича, ташкилот штаб-квартирасини нейтрал мамлакат ҳудудига кўчириш зарур. Бундай давлатлардан бири эса Швейцариядир.
Мактубнинг бир нусхаси Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга йўлланди.