LinkedIn ижтимоий тармоғи мессенжерга эга бўлди, деб хабар бермоқда Recode ахборот агентлиги. 

Айни пайтда функция синовдан ўктазилмоқда ва ундан “инглиз тилидаги аудиториянинг 10 фоизи” фойдалана олиши мумкин. Мессенжер фойдаланувчиларга оддий хабар юборишдан бошқа қандайдир функцияларга эга эмас.

Бундан аввал LinkedIn’да ўзаро хабарлар ёзишда кўпроқ электрон почтани эслатиб юборувчи InMail хизматидан фойдаланилган.