772 от кучига эга Tesla кроссоверининг тафсилотлари ошкор этилди

Технология 02 Сентябрь 2015 1889

Tesla Model X кроссовери Tesla Motors компанияси томонидан тўлалигича ошкор этилди. Электр кроссоверга олдиндан буюртма берган мижозлар учун моделнинг онлайн конфигуратори очилди. Айни пайтда фақат махсус Tesla Model X — Signature модификациясини харид қилиш мумкин.

Модель иккита электромоторга эга. Двигателлар 90 Кв/соат ҳажмдаги батареялар комплектига эга. Машина 3.8 секундда 100 км/соат тезликка эришади. Унинг максимал тезлиги 250 км/соатни ташкил этади. Signature’нинг юриш захираси 386 км ни ташкил қилади.

Кроссовернинг опциялари қаторига фаркоп, прицеп буксир тизими, қизитувчи руль, орқа ўриндиқлар қатори, Ludicrous Mode режими киради. Охиргисининг нархи 10 минг доллар бўлиб, тезлик олиш вақтини 3.2 секундда 96 км/соатга етказиш имконини беради.
Машина нархи 132-144 минг долларни ташкил қилади. Model X’нинг оддий версияси Signature’дан 25 минг долларга арзонроқ бўлади.

Кўпроқ янгиликлар