Acer компанияси модулли компьютерни намойиш қилди

Технология 03 Сентябрь 2015 1441

Acer компанияси модулли блоклардан йиғилувчи Revo Build Series компьютерини намойиш қилди, деб хабар бермоқда The Verge нашри.

Янги компьютер 2014 йилда намойиш қилинган Razer компаниясининг Project Christine компьютеридан ҳамма қисмлари ҳам мустақил блокларга ажратилмаганлиги билан фарқ қилади. Revo Build’да базавий модуль процессор эмас, балки Windows 10 операцион тизими ўрнатилган, 8 Гб тезкор хотира, учта USB-порт, HDMI-порт ва аудиоразъёмга эга кичик ўлчамдаги тайёр компьютердан иборат. Процессорнинг иккита варианти мавжуд – Intel Celeron ёки Pentium. Блокнинг ўлчамлари эни 12,5 см, узунлиги 12, 5 см ва бўйи 5,6 см ни ташкил қилади.

Модуль архитектурасидан мақсад компьютерни такомиллаштиришни соддалаштиришдан иборат. Қурилманинг имкониятларини кенгайтириш учун базага қўшимча модулларни ўрнатиш етарли бўлади. Улар бир-бирининг устига конструктор деталларига ўхшаб қўйилади. Бу модуллар асосий блокдан кўра кечроқ сотувга чиқарилади, аниқ санаси айтилмаган. Модуллар орасида 500 Гб ли ва 1 Тб ли ташқи хотира, аудиомудоль, гаджетларни симсиз қувватлаш учун док-станция ва видеокартали қўшимча блок бўлади.

Базавий Revo Build Европада октябрдан 200 евро нархдан сотувга чиқарилади. Қурилма илк сотувга чиқариладиган давлатлар орасида Африка ва Яқин Шарқ давлатлари ҳам бор.

Razer’нинг Project Christine компьютери машинани такомиллаштириш учун кенгроқ имкониятларни кўзда тутади, бироқ компания янги қурилманинг сотувга чиқарилиши санасини маълум қилмади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35492 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74568 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11212 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 139790 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 115 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 218 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1375 Жаҳон
ОАВ: Туркудаги ҳужумни амалга оширган гумонланувчи номи маълум қилинди
08:27 713 Жамият
Марокаш қироли террорчилик учун судланган 415 кишини афв этди
07:56 734 Жаҳон
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
Кўпроқ янгиликлар