Apple’дан iPhone’нинг янги модели номини ўзгартиришни сўрашди

Технология 05 Сентябрь 2015 2044

6S компанияси Нью-Йоркда бир нечта билборд ўрнатиб, уларда Apple’нинг янги смартфони номини ўзгартиришни сўради. Бу ҳақда Macrumors портали хабар берди.

Фирма вакилининг айтишича, бу номдаги компания аср бошидан буён мавжуд бўлиб, ҳеч ким Apple маҳсулотининг номи компания номи билан бир хил бўлиб қолишини кутмаган эди.
Бу номнинг танланишига сабаб, компания вакилининг айтишича, 6S’нинг ўқилиши инглизча Success “омад” сўзига оҳангдошдир.
Шу билан бирга, компания вакили бу смартфон номини ўзгартиришга қўйилган реал талаб бўлмай, шунчаки реклама эканлигини тан олди.

Кўпроқ янгиликлар