Bentley компанияси YouTube’даги каналида Bentayga йўлтанламаси прототипининг синов сайри қайд қилинган видеолавҳа жойлаштирди. Полигонда ўтган синов чоғида машина 301 км/соат тезликка чиқарилди.

Компания расмийларининг таъкидлашича, уларнинг ишланмаси дунёдаги энг тез йўлтанламасга айланади. Bentayga’нинг топ версияси Volkswagen компанияси томонидан ишлаб чиқилган л ли бензинли W12 6 твин-турбо агрегати билан жиҳозланади. Моторнинг май ойида бўлиб ўтган тақдимоти чоғида унинг қуввати 608 от кучига тенг бўлиши айтилган эди.

Йўлтанламаснинг энг тезкор модификацияси олд бамперлари, ён дизайни ва орқа спойлерлари билан фарқланиб туради.