Samsung янги Gear S2 соатини тақдим этди

Технология 05 Сентябрь 2015 2330

Берлиндаги истеъмол электроникаси кўргазмаси доирасида Samsung компанияси янги Gear S2 соатининг тақдимотини ўтказди.
Gear S2 Gorilla Glass 3 ҳимоя ойнаси билан қопланган айлана SuperAMOLED циферблатига эга бўлди. Экран диаметри 1.2 дюйм, ечими – 360 х 360 нуқта.

Соат Tizen операцион тизимида ишлайди, у учун махсус Curcular UX интерфейси ишлаб чиқилди. Бир марта қувватлантирилган соат 2-3 ишлаши мумкин. Соат, компаниянинг илгариги соатларидан фарқли ўлароқ, нафақат Samsung смартфонлари, балки ОС Android’нинг 4.4дан юқори ҳар қандай версиясидаги ускуна билан уйғунликда ишлайди.
Соатнинг Sport ва Classic версиялари тақдим этилди.
Соат октябрь ойидан сотувга чиқарилади. Унинг нархи ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Кўпроқ янгиликлар