Viber асосчиси Twitter’да Павел Дуров билан стикерлар хусусида айтишиб кетди

Технология 06 Сентябрь 2015 3098

Viber мессенжери асосчиси Талмон Марко Telegram мессенжерида ишлатиладиган стикерлар унинг хизматидан олинган деб ҳисобламоқда. Марко бу ҳақда Telegram асосчиси Павел Дуровга Twitter орқали ёзди.

“Тақлид қилиш — хушомаднинг энг самимий шакли. Ўғрилик эса — йўқ», дейилмоқда Марконинг матнида. Дуров ўз жавобида Маркога қандай чоралар кўриши кераклигини айтди.

“Илтимос, abuse@telegram.org почтасига тўсиб қўйилиши керак бўлган стикерларнинг бутун рўйхатни жўнатинг. Бизда сиздан нимадир бўлиши биз учун иснод :(“, деб ёзди Дуров.

“Албатта, иснод. Ўз одамларингиз билан гаплашинг, биз ҳаммасини жўнатганмиз. Ёки статистикага бир қаранг. Эслатма: бу ҳақиқатда ишлатилаётган нарса”, деб жавоб берди Марко.

“Кечирасану, ошна, лекин сенинг лаш-лушинг радарда кўрсатилмаган (у 1000 та энг яхшилар рейтингида йўқ). Кўринишича, Telegram фойдаланувчилари яхшироқ дидга эга”, деб кинояли жавоб берди Дуров.

Стикерлар мессенжерлар учун смайликларга ўхшаш функцияларга эга тасвирлар ҳисобланади. Биринчи бўлиб уларни 2011 йилда Япониянинг Line хизмати муомалага киритган. Дастлаб улар бепул бўлган, бироқ кейинроқ хизмат қўшимча тасвирлар тўпламини пулга таклиф қила бошлаган. 2013 йилда Line хизмати даромадининг учдан бир қисмини стикерларни сотишдан олган. Telegram стикерларни қўллаб-қувватлашни 2015 йилнинг январида қўшган. Дастлаб дастурда 14 та стикер бўлган, бироқ улар WebP форматида яратилган ва шунинг учун исталган фойдаланувчи уларни ўзгартириши ёки ўзининг шахсий стикерларини қўшиши мумкин. Telegram’даги стикерлар бепул туради.

2014 йил декабрида Telegram хизмати 50 млн фаол фойдаланувчига эга бўлган. Хизмат 2013 йилда Россиянинг “ВКонтакте” ижтимоий тармоғи асосчиси Павел Дуров томонидан ишга туширилган. Узатилаётган хабарларни шифрлаш технологиясини унинг укаси Николай Дуров яратган.

Viber хизмати дунёдаги энг оммабоп мессенжерлар бешталигига киради. Bloomberg агентлиги маълумотларига кўра, ушбу мессенжердан ойига 249 млн киши фойдаланади. Ушбу дастур дастлаб 2010 йил декабрда iPhone смартфонида ишга туширилган. Дастур концепцияси ва дастлабки ишлаб чиқилишига исроиллик Талмон Марко ва беларус Игорь Магазинник жавоб берганлар.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50450 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66437 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35552 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20367 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77328 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60877 Жамият
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
«ПСЖ» Ди Марияни «Барселона»га сотиш нархини маълум қилди
20:34 866 Спорт
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 349 Жаҳон
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 426 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар