KUN.UZ дайжести: 6 сентябрда кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарлар

Жамият 07 Сентябрь 2015 3736

Эътиборингизга 5 сентябрь куни ўқувчилар томонидан фаол равишда муҳокама қилинган хабарларни такроран ҳавола этамиз.

АҚШда мусулмон стюардесса алкоголь ичимликларини тарқатишни истамагани учун ишдан ҳайдалди>>

Американинг ExpressJet авиакомпаниясида стюардесса бўлиб ишлайдиган Чари Стэнли (Charee Stanley) парвоз вақтида алькогол ичимликларини буюртма қилган йўловчиларга уларни тарқатишдан бош тортгани учун ишдан ҳайдалди.

 

“Матрица” фильми продюссерлари Муҳаммад Пайғамбар ҳақида фильм олишади>>

Қатарнинг “Alnoor Holdings” медиа-гуруҳи пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи фильм суратга олиш бўйича тайёгарлик ишлари бошланганини эълон қилди.

 

Назарзода тарафдорларига ойига 100 доллардан бериб турилганлиги айтилди>>

Яқинда исёнчи генерал Абдуҳалим Назарзодага тарафдорликда гумон қилиниб қўлга олинган зобитлар ва ИИВ ходимлари ундан ойига 100 доллардан олиб тургани айтилди.

 

Дунё олимлари энг ёқимтой жониворни танлашмоқда>>

Twitter ижтимоий тармоғида дунёдаги энг ёқимтой мавжудотни қидириш бўйича флешмоб давом этмоқда. Сайёранинг турли бурчакларида яшовчи одамлар #CuteOff хештеги ёрдамида ўзлари ёқимтой деб санаган жониворларнинг суратларини тармоққа жойлаштирмоқда.

 

Клюйверт: Месси Роналду олдида қарздор>>

“Барселона” жамоасининг собиқ ҳужумчиси Патрик Клюйвертнинг фикрича, Криштиану Роналду бўлмаганида Лионель Месси бу қадар кучли ўйин намойиш қилмас эди.

 

Ўзбекистонлик зиёратчилар Мадинада ибодатларни бошлашди>>

Ўзбекистондан ҳаж сафарига чиққан зиёратчиларимизнинг дастлабки гуруҳлари Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига етиб борди.

 

Саакашвили Коломойскийни Путинга ўхшатди>>

Илгарироқ Коломойский Грузиянинг собиқ президентини итга ўхшатган эди. Бунга жавобан сиёсатчи тижоратчини Россия президенти Владимир Путинга ўхшатди.

 

Германияда қадимий масжид қолдиқлари топилди>>

Археологлар Берлиннинг чекка ҳудудудидан 1915 йилда қурилган эски масжид қолдиқларини топишди. Германиядаги бу илк масжид 1925 йил 4 минг нафар мусулмон ҳарбий асирлар учун қурилган.

 

Эмомали Раҳмон Ваҳдатга борди>>

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон исёнчи генерал Абдуҳалим Назарзоданинг тарафдорларига қарши кураш кетаётган Ваҳдат (Душанбедан 20 км шарқда) шаҳрига ташриф буюрди.

 

Москва жамоат транспортида йўл ҳақини телефон орқали тўлаш имконияти туғилди>>

МТС, “Билайн” ва “Мегафон” Москва метрополитени, шаҳар транспорт департаменти ва “Бриз Технологии” МЧЖ билан ҳамкорликда Москва жамоат транспортида йўл ҳақини телефон орқали тўлаш хизматини жорий қилди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар