Sony компаниясининг мобиль қурилмалари аккумуляторлари энг узоқ ишловчи деб топилди, деб хабар бермоқда phonearena.com портали.

GSM Arena тадқиқотчилари 2011 йилдан кейин ишлаб чиқарилган турли моделдаги смартфонларнинг аккумуляторини таҳлил қилишди. Синовлар натижаларига кўра Sony батареялари энг узоқ ишловчи деб топилди. Бу борада 2-ўринни Samsung батареялари эгаллади. Samsung ўз смартфонларининг етарлича кучли бутловчи қисмларга эга бўлгани ҳолда қувват билан таъминлашда батареялар ресурсларидан энг яхши усулда фойдаланади.

Экспертлар Apple янги авлоддаги смартфонлари чиқиши билан батареяси сиғими камайиб, смартфон қуввати ўсиб бораётган ягона компания бўлиб қолаётганини таъкидлашди.