Икки йилдан сўнг қозоғистонликлар ойлик маошининг 2 фоизи ушлаб қолинади. Мазкур маблағлар мажбурий тиббий суғурта жамғармаси ҳисобига ўтказилади. Кейинроқ эса ушбу рақам 5 фоизга қадар кўтарилади, дея хабар бермоқда 31-канал.

“Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан Қозоғистон Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий тараққиёт вазири Тамара Дуйсеновага тақдим этилди.

Қозоғистонда Европа концепцияси асосида ишлаб чиқилган мажбурий тиббий суғурта институти жорий этилиб, мазкур жараён босқичма-босқич амалга оширилади. Қоидага биноан, 2017 йилдан бошлаб иш берувчилар мажбурий тарзда ўз ходимларининг иш ҳақларидан 2 фоиз миқдорида ушлаб қолади. Кейинги 3 йилда эса кўрсаткич 5 фоизга қадар оширилади.