Украина ва Саудия Арабистони биргаликда транспорт самолёти ишлаб чиқаришга келишиб олдилар

Технология 08 Сентябрь 2015 1927

Украинанинг “Антонов” авиасозлик корхонаси Саудия Арабистони билан янги енгил кўп мақсадли Ан-132 транспорт самолёти ишлаб чиқаришга келишиб олди, деб хабар бермоқда “УНИАН” агентлиги.

Корхона президенти Михаил Гвоздев янги самолётнинг илк нусхасини 2016 йилда тайёр бўлишига ваъда берди.

“2016 йил охирида бу самолётни синов парвозларига топширишни режалаштирмоқдамиз. Бу илк тажриба нусхаси бўлади”, деб айтмоқда Гвоздев.

Келишувга биноан томонлар 100 та самолёт яратишга келишиб олдилар.
Ан-132 дастури директори Александр Хохловнинг айтишича, самолётларни йиғишнинг якуний кўрсаткичлари ҳали аниқлаштириб олинмаган.

“Кооперацион ишлаб чиқариш схемаси кўриб чиқилади. Эҳтимол, илк самолётлар Украинада йиғилиб, Саудия Арабистонида бўялади. Эҳтимол, улар йирик агрегатли йиғишни йўлга қўйишни истаб қолишар ва ўз ҳудудларида тўлақонли ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни мақсад қилишар”, деб айтмоқда Хохлов.

Кўпроқ янгиликлар