АҚШда ўғри ўзганинг уйидан чиқмасданоқ ўмарган буюмларини интернет орқали сотувга қўйди

Жамият 10 Сентябрь 2015 1907

Америка полицияси бировнинг уйига ўғриликка тушиб, ўмарган буюмларини ўша ернинг ўзида интернет орқали сотувга қўйган жиноятчини қидирмоқда.

FoxNews телеканалининг хабар беришича, Вашингтон штатида Саурслар оиласига тегишли хонадонга номаълум шахс яширинча кириб, у ерда бир муддат яшаш билан бирга, уйдаги буюмларини сотувга қўйган.

Чета Саурс 25 йил давомида шу уйда яшаган ва бир оз муқаддам янги уйга кўчиб ўтган. Эр-хотин сотишни мўлжаллаб, эски уйида кўплаб мебел ва техникаларни қолдирган бўлган.

Уй эгаси кўчмас мулк савдоси агенти билан ўз хонадонига келганида, унинг олдидаги юк машинасига кўзи тушади. Ошхонада эса номаълум эркакни учратишади. Бу ерда нима қилаяпсиз, деган саволга микротўлқинли печни интернет орқали сотиб олганини маълум қилади. Худди шу вақтда уйдан номаълум шахс қочиб чиқиб кетади.

Кейинроқ маълум бўлишича, ўзганинг уйида бир неча кун давомида яшаган жиноятчи кир ювиш машинаси, музлаткич, газ плитаси, телевизор, матрац ва бошқа ускуналарни сотиб юборишга улгурган экан. Уй эгаси моддий йўқотишларини 5 минг долларга баҳолади.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар