Болгария ҳукумати мамлакат ҳаво кенгликлари орқали учиб ўтишга рухсат берганига қарамасдан, Россиянинг Сурияга жўнатаётган инсонпарварлик юкларини текшириш ишлари ташкил этилишини талаб қилмоқда, дея хабар тарқатди ТАСС.

Бу ҳақда мамлакат президенти Росен Плевнелиев маълум қилган.

”Болгария — НАТОнинг энг муносиб аъзоларидан. Бизда инсонпарварлик парвози ва шунчаки унга ўхшатилган парвознинг фарқини баҳолай оладиган ахборотлар, махсус хизмат ва зарур жиҳозлар мавжуд. Бироқ россиялик ҳамкорларимиз билан ҳақиқий адолат бўлиши учун уларга: учишни хоҳлайсизми, бизнинг аэропортга текширув учун қўнинг, шундан сўнг парвозингизни давом эттираверинг, дея таклиф қилдик”, – деди Плевнелиев.

Президент сўзларига кўра, мамлакат ҳаво кенгликлари бўйлаб Сурияга Россиянинг инсонпарварлик юклари ортилган самолётганинг учиб ўтишига унинг шахсан ўзи тақиқ қўйган.