Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 9 сентябрь куни кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Тошкент шаҳрининг 4та туманидаги кўчалар капитал таъмирдан чиқарилади>>

Тошкент шаҳридаги марказий кўчаларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бошқармаси шаҳардаги бир қатор кўчаларни капитал таъмирдан чиқариш бўйича тендер эълон қилди. 

Тошкент вилоятининг айрим мактаб ва мактабгача таълим муассасаларидаги аҳвол талабга жавоб бермаслиги аниқланди>>

Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашининг қарорига кўра, махсус ишчи гуруҳлар томонидан ҳар бир туман ва шаҳардаги мактаб ҳамда мактабгача таълим муассасаларида мавжуд камчиликлар ва уларнинг сабаблари ўрганилди.

Стив Джобс суриялик(ми)

Швецариялик бизнесмен Дэвид Галбрайт Apple корпорацияси асосчиси Стив Жобснинг насаби ҳақидаги мулоҳазаларини Twitter саҳифасида эълон қилди

Қозоғистонда полициячи ўз тўйи куни ишидан бўшатилди>>

Қозоғистоннинг Жезқазған шаҳри ички ишлар бошқармаси йўл-патруль полициячиси ўзининг тўйи куни ўз лавозимидан бўшатилди. Бунга ИИБ полициячи тўйидаги тўй кортежи йўл қоидаларини бузиб, қолган автомобиллар ҳаракатланишига халақит берганидан дарак топгани сабаб бўлган. Бундан хабар топган ИИБ раҳбарияти куёвнинг ҳуқуқ-тартибот муассасаларидан бўшатилиши ҳақида буйруқ берди.

Непалда зилзила қурбонларига ёрдам бериш учун борган америкалик аёл ўлдирилди>>

Непалда зилзила қурбонларига ёрдам бериш учун мамлакатга ташриф буюрган америкалик аёл ўлдирилди. Reuters агентлигининг маълум қилишича, полиция аёлнинг танасини қидирмоқда.

Италия ва Франция Альп тоғларидаги музлик учун баҳслашмоқдалар>>

Италиянинг Альп тоғларида жойлашган Курмайор ва Франциянинг Монблан тоғининг нариги томонидаги Шамони шаҳри расмийлари 3,3 минг метр баландликдаги чўққини бўлиша олишмаяпти.

Полициячилар томонидан ўлдирилган афроамерикалик йигит оиласига 6 млн доллар товон пули тўланадиган бўлди>>

АҚШнинг Балтимор шаҳри ҳукумати полициячилар томонидан ўлдирилган афроамерикалик Фредди Грейнинг оиласига 6,4 млн доллар товон пули тўлайдиган бўлди.

Ходорковский фамилиясини бренд сифатида рўйхатдан ўтказди>>

Россия ва дунёнинг яна 15 мамлакатида ХОДОРКОВСКИЙ (KHODORKOVSKY) бренди пайдо бўлди. “Коммерсантъ” нашрининг ёзишича, бу бренд ЮКОСнинг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский билан боғлиқ MBK IP UK Limited компанияси томонидан очилган.

Lufthansa учувчилар иш ташлаши сабабли мингдан кўпроқ рейсни бекор қилди>>

Lufthansa авиакомпанияси учувчилар иш ташлаши сабабли бутун дунё бўйлаб мингдан кўпроқ рейсни бекор қилди.

Обама айиқ еб тугатмаган лососни еб битирди>>

АҚШ президенти Барак Обама айиқ еб тугатмаган лососни еб битирди. NBC каналининг Twitter орқали хабар қилишича, бу Аляскада кечаётган Running Wild шоуси съёмкалари жараёнида содир бўлган.

Мексикадаги шифохона ишчиси овқат тайёрланадиган қозонда чўмилди>>

Мексика шифохоналаридан бирида тасвирга олиниб, интернетга жойланган видео катта можароларга сабаб бўлди. Роликда тиббиёт маскани ходимларидан бирининг овқат тайёрлашга мўлжалланган қозонда чўмилгани акс этган.

Магнитогорслик болалар ўра ковлаб, “Ягуар” сотиб олиш учун болалар боғчасидан қочиб кетишди>>>

Маълумотларга кўра, ҳодиса ўтган ҳафтада содир бўлган, бу ҳақда фақатгина сешанба, 8 сентябрь куни маълум қилинган.