Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 9 сентябрь куни рўй берган энг асосий хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Осиё шахмат федерацияси томонидан Ислом Каримов учун "Йил кишиси" мукофоти топширилди>>

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни "Йил кишиси" сифатида тан олган Осиё шахмат федерацияси махсус мукофотни Ўзбекистон шахмат федерациясига топширди.

Мукофотни топшириш маросими БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган ФИДЕнинг 86-Конгрессида ўтказилган. Мукофотни Осиё шахмат федерацияси президенти Шайх Султон бин Ҳалифа Ал Нахён ва ФИДЕ президенти Кирсан Илюмжинов қўлидан Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Муроджон Алиев қабул қилиб олган.

2015 йилнинг 8 ойида GM Uzbekistan`нинг Россияга сотган автомобиллари ҳажми 53 фоизга камайди>>

Январь-август ойларида Россияда GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган 13752 та автомобиль сотилди.

“Дуторчи қизлар” гуруҳи яккахон хонандаси вафот этди>>

“Дуторчи қизлар” гуруҳи яккахон хонандаси Санобархон Қаюмова вафот этди.

Самарқанд автобозорида савдо ҳажми пасайиб кетди>>

Охирги бир неча ой мобайнида Самарқанд автомобиль бозорида савдолар ҳажми сезиларли даражада қисқариб кетди.

Россия бош вазири Медведев Россия иттифоқдош давлатларда авиабазалар қуришини маълум қилди>>

Россия бош вазири Дмитрий Медведев Россия Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бўйича иттифоқдош давлатларда янги авиабазалар қуришга тайёрлигини маълум қилди.

ОАВ: YouTube пулли бўлади>>

Жаҳондаги йирик видеохостинг —YouTube йил охирига қадар пулли обунани йўлга қўяди.

Янги хизмат биринчи навбатда фақатгина пулли обуна рўйхатидан ўтган фойдаланувчиларга мўлжаллаб видеороликлар яратувчилар учун ишга туширилади.

Саҳрои Кабирда бошланган қум бўрони Ўзбекистонгача етиб келди>>

Саҳрои Кабирда бошланган кучли ҳаво оқими Ўзбекистон ҳудудига етиб келди.

Қодиров Қуръони карим сураларини экстремизмга алоқадор деб эълон қилган судяни миллий душман дея атади>>

Чеченистон етакчиси Рамзан Қодиров Қуръони каримнинг айрим сураларини экстремизмга алоқадор деб топган Жанубий Сахалинск судяси Наталя Перченкони миллий душман деб атади.

Россия Тергов қўмитаси бошлиғи Бастрикин Украина бош вазири Яценюкнинг Чеченистонда жанг қилганини маълум қилди>>

Россия Тергов қўмитаси бошлиғи Александр Бастрикин “Российская газета” нашрига берган интервьюсида тергов қўмитасида Украина бош вазири Арсений Яценюкнинг Биринчи Чечен урушида жанг қилгани ҳақида маълумотлар мавжудлигини маълум қилди.

Лас-Вегас аэропортида British Airways самолёти ёниб кетди>>

Лас-Вегаснинг Маккаран халқаро  аэропортида British Airways авиакомпаниясига тегишли Boeing 777-200 самолёти ёниб кетди.

Туркия сунъий йўлдоши Бойқўнғирдан учирилади>>

Туркиянинг Turksat 4В сунъий йўлдоши Қозоғистондаги Бойқўнғир космодромидан учирилади. Космик аппарат Бойқўнғирга олиб келинган, унинг парвози октябрь ойига мўлжалланган.

Манба: Тожикистон террорчилар билан музокара олиб бормаяпти>>

Тожикистон ҳукумати террорчилар билан ҳеч қандай музокара олиб бормаяпти. Бу ҳақда Ромитда генерал Абдуҳалим Назарзоданинг тарафдорларига қарши аксилтеррор амалиётини ўтказаётган кучлардаги манбага таянган ҳолда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Курд жангарилари Туркия шарқидаги полиция маҳкамасини ўққа тутди>>

Курдистон ишчилар партияси жангарилари гранатомёт орқали Туркия шарқидаги Ағри провинцияси полиция бошқармаси биносини ўққа тутди. Маҳаллий телевидениенинг хабар беришича, босқинчилик ҳаракати сешанба, 8 сентябрь тунида содир бўлган.

Венгриялик тележурналист қизчасини кўтариб чопаётган муҳожирни тепиб йиқитгани шов-шувларга сабаб бўлди>>

8 сентябрь куни Венгриядаги маҳаллий телеканаллардан бирининг ходими мамлакатнинг Сербия билан чегарасидаги Рожке қишлоғи яқинида полициядан қочаётган муҳожирлардан бирини тепиб йиқитгани лавҳаси жамоатчиликнинг норозилигини келтириб чиқарганидан сўнг ишдан бўшатилди.