Ўзбекистонда мобил телефонлар, ноутбук ва планшетларни қувватлантиришга мўлжалланган кам қувватли ихчам қуёш фотоэлектрик қурилмалари борасида ишланмалар олиб борилмоқда. “Правда Востока” газетасининг ёзишича, қурилмаларнинг биринчи партиялари тайёр бўлиб, синовдан ўтказилмоқда.

Экспертларнинг баҳолашича, Ўзбекистонда қуёш энергиясининг салоҳияти нефть эквивалентида 51 млрд тоннага тенгдир. Бунинг ҳисобидан электр қувватини унинг йиллик истеъмолидан 40 баробар кўпроқ миқдорда ишлаб чиқариш мумкин бўлади.
Бу борадаги ишланмалар билан Фанлар Академияси қошидаги “Физика-Қуёш” нотижорат ташкилоти шуғулланиб келмоқда.