Қирғизистоннинг кўзга кўринган давлат арбоби Турдақун Усубалиев оламдан ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Сиёсатчи душанба куни Бишкекда 96 ёшида вафот этди.

Бунинг юзасидан Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевга таъзия хати йўллаган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Усубалиевнинг Қирғизистон тарихида тутган муҳим ўрнини алоҳида қайд қилиб ўтди.
Турдақун Усубалиев 1919 йил 6 ноябрда Норин вилоятининг Қўчқор қишлоғида дунёга келган. У 1961-1985 йилларда Қирғизистон Коммунистик партияси ижроия қўмитаси биринчи котиби бўлган, яъни амалда 25 йил Қирғизистонга раҳбарлик қилган.

У кўплаб мукофотларга сазовор бўлган. Қирғиз Республикаси Қаҳрамони сифатида “Оқшумқор” фахрий белгиси билан тақдирланган.