Риз Уизерспун 2015 йилнинг энг замонавий актрисаси деб топилди

Маданият 10 Сентябрь 2015 2903

People журнали версиясига кўра, Голливуднинг таниқли актрисаси Риз Уизерспун 2015 йилнинг энг замонавий актрисаси сифатида тан олинди.

"Ҳатто иконанинг ҳам ўз иконалари бор", деб ёзилади нашрда.

Актрисанинг ўзи маълум қилишича, уни француз актрисаси ва модельери Лу Дуайон, қўшиқчи Никки Лейн ҳамда актриса Натали Портман илҳомлантиради. Уизерспун ҳамиша ташқи кўриниши уларники каби бўлишини истаган ва улар каби ўзида кучли жозиба ифодалашга уринган.

People рейтингида Жулианна Мур, Минди Калинг, Элизабет Бэнкс ва Сиенна Миллер номларини ҳам кўриш мумкин.

Бундан ташқари ушбу нашр Зои Салдана, Роуз Бирн, Эмили Блант, Кирнан Шипка ва Кейт Хадсон каби актрисаларнинг замонавий кийинишларини эътироф этган.

Кўпроқ янгиликлар