Русийзабон хакерлар АҚШ ва Европа дипломатик ва мудофаа муассасаларининг махфий маълумотларига кириш учун сунъий йўлдошлардан фойдаланадилар, деб ёзмоқда The Washington Post нашри.

“Русийзабон хакерлар АҚШ ва Европа дипломатик ва мудофаа муассасаларининг махфий маълумотларига кириш ва ўз жойини яшириш учун тижорат сунъий йўлдошларидан фойдаланадилар”, деб Россиянинг антивирус дастурлари ишлаб чиқарувчи “Лаборатория Касперского” компанияси мутахассиси Стефан Тэнасега иқтибос келтирган ҳолда айтилмоқда нашрдаги мақолада.

Тэнасенинг маълумотларига кўра, гап Turla хакерлар гуруҳи ҳақида бормоқда. Гуруҳ ўз номини ўзи ишлатадиган антивирус номидан олган. Бир неча йиллардан бери Россия, Хитой ва бошқа давлатлардаги давлат ташкилотлари, элчихоналар ва компаниялар уларнинг нишонига айланиб келмоқда.

Тэнасенинг таъкидлашича, компания аввал зарарли дастурий таъминотни сунъий йўлдошни қўлга олиш учун ишлатиш ҳолатини қайд этмаган. Бу гуруҳ буни биринчи бўлиб амалга оширди.