"Яндекс" Шанхайда тижорий идорасини очди

Технология 10 Сентябрь 2015 1652

"Яндекс" Хитойнинг Шанхай шаҳрида тижорий идорасини очди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

Компания вакилининг таъкидлашича, ҳозирча бу идора бизнес-марказда ижарага олинган ва бир неча ходимга эга идора бўлиб, унинг ходимлари сони вазифаларнинг кўпайишига қараб кенгайтирилади.

Шанхайда Россия бозорида ишловчи Хитой компанияларига ўз хизмат ва маҳсулотларини Рунетда рус тилида “Яндекс” технологияларидан фойдаланган ҳолда илгари суришда ёрдам берадиган жамоа фаолият юритади. Бу компаниялар ўз савдолари географиясини кенгайтиришга қизиқиш билдирган тармоқлар вакилларидан иборат.

“Россия бундай компаниялар учун чегараларнинг яқинлиги ва мос равишда содда логистика ҳамда Хитой маҳсулотларига онлайнда талабнинг ошиши ҳисобига ўзига тортувчи кўринади”, деб таъкидланди матбуот хизматида. Ҳозирда “Яндекс”га кундалик талабга эга маҳсулотлар (кийим-кечак, пойафзал, аксессуарлар), болалар учун маҳсулотлар, мобиль телефонлар ва планшетлар, шахсий электроника ва гаджетлар, косметика, автомобиль эҳтиёт қисмлари, меҳмонхоналарни бронлаш хизмати ва парвозлар сотувчилари қизиқиш билдирмоқда.

Айни пайтда “Яндекс” билан реклама соҳасида JD.com, LightIntheBox ва DHGate каби онлайн-майдонлар; транспорт компаниялари (мисол учун, Hainan Airlines), ишлаб чиқариш компаниялари (ZKTeco) ҳамкорлик қилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар