“ВКонтакте” номақбул шарҳлар фильтрини ишлаб чиқди

Технология 11 Сентябрь 2015 1720

“ВКонтакте” сайти группалар ва оммавий саҳифалар учун модерация қилишнинг (таҳрир қилиш) янги усули – шарҳлар фильтрини ишлаб чиқди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ матбуот хизмати бошлиғи Георгий Лобушкин маълум қилди.  

“Бу "ВКонтакте"да саҳифаларида мунозаралар ва шарҳларнинг тозалиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ОАВларнинг катта саҳифалари ва брендларини олиб боришни енгиллаштирувчи муҳим қадамдир. Баъзи группалар ўзларининг обуначиларидан кунига минглаб шарҳлар оладилар. Бу инструмент саҳифаларни модерация қилишга кетадиган сарф-харажатларни камайтиришга имкон беради ва компаниялар учун обрўларига путур етиш хатарларини минималлаштиради”, деб айтди Лобушкин.

Фильтр автоматик режимда беадаб, қўпол сўзлар ёки бошқа таянч сўзлар сақловчи номақбул ёзувларни саҳифа администратори танловига кўра автоматик режимда ўчириб ташлашга имкон беради.      

Лобушкиннинг айтишича, янги функцияни ҳозирнинг ўзидаёқ 50 млн группа, тадбирларга бағишланган саҳифалардаги пабликларга қўллаш мумкин бўлмоқда. Администраторлар учун модерациянинг икки хил варианти мумкин бўлди: профессионал тилшунос ва лингвистлар иштирокида тузилган луғат ҳамда ўзининг стоп-сўзлари рўйхати асосида. Фильтр остига тушган исталган шарҳлар улар чоп этилиши биланоқ автоматик равишда ўчириб ташланади.

Беадаб сўзлар фильтри бир нечта тиллар – рус, украин, қозоқ ва инглиз тилларида фильтрлай олади. 

Кўпроқ янгиликлар