11 сентябрь кунги савдолар давомида нефть нархи пасайди. Бу ҳақида Bloomberg агентлиги хабар берди.

Brent туридаги нефть нархи эрталабки савдолар якуни бўйича 0,08 центга (0,16 фоиз) пасайган ва бир баррели 48,81 долларни ташкил этган. Пайшанба кунги савдолар якунида 1,31 (2,75 фоиз) долларга кўтарилган ва 48,89 долларни ташкил этган эди.

WTI туридаги нефть нархи эса Нью-Йорк товар биржаси савдолари доирасида 0,25 центга (0,54 фоиз) пасайган ва бир баррели 45,67 долларни ташкил этган.

Ҳафта бошидан буён Brent 1,6 фоизга, WTI эса 0,8 фоизга арзонлашган.

Нефть нархининг беқарорлигига Эрон атрофидаги воқеалар, АҚШдаги ёқилғи заҳираси каби омиллар сабаб бўлаётгани айтилган.