ОАВ: йил охиригача Украина Ернинг айланишидан электр қуввати ола бошлайди

Технология 11 Сентябрь 2015 3372

“Украинанинг янги энергияси” альянси келажакда Ернинг айланишидан электр қуввати олиш имконини берадиган технология устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда маҳаллий матбуотда ёзилди.

“Бу ўзига хос геостанция бўлади, - деди альянс бошлиғи Валерий Боровик. – Тасаввур қилинг, уйингизда жавон турибди, ва сиз ҳеч нарсага уланмай, фақатгина Ернинг айланиши ҳисобига 100 кВт оласиз”. Унинг айтишича, биринчи тажриба ускунаси шу йилнинг охиригача қурилади.

Шунга ўхшаш лойиҳа илгари NASA ва Чикаго университети ходимлари томонидан яратилаётган эди. Аммо бу борадаги тадқиқотлар ҳали чоп этилмаган.

Кўпроқ янгиликлар