Россиянинг Хакасия республикаси Абакан шаҳрида яшовчи фуқаронинг ўлими юзасидан олиб борилган тергов натижалари унинг эшикни калит билан очиб кириш жараёнида тасодифан бўйнига илинган калит боғичига осилиб вафот этганини кўрсатди, дея хабар берди жума, 11 сентябрь куни Хакасия Тергов қўмитасининг тергов комиссияси матбуот хизмати.

Дастлабки маълумотларга кўра, калит боғичга боғланган ҳолда вафот этган шахснинг бўйнига осилган бўлган. Эркак киши маст ҳолатда хонадон эшигини очаётган вақтда ҳам калит унинг бўйнида илинган эди.
“Эшикни очар экан, калитни қулфдан олмасдан туриб ичкарига кирмоқчи бўлади ва йиқилиб, бўйнидаги боғичга ўз танасининг оғирлиги сабабли осилган ҳолда жон беради.

Эркак кишининг ўлими механик асфиксия (кислород етишмаслиги) натижасида юзага келган”, – дейилади хабарда.