Хитой кинотеатрлари фойда олиш бўйича рекорд ўрнатдилар

Маданият 11 Сентябрь 2015 3330

Хитойда кинофильмлар намойишидан умумий касса йиғимлари рекорди ўрнатилди. The Hollywood Reporter нашрининг маълум қилишича, ёзги мавсумнинг охирида даромад 4,7 млрд долларни ташкил қилди. Бу миқдор бутун 2014 йилда топилган даромадни ташкил қилмоқда. 

2015 йилда касса йиғимларининг ўсиши 50 фоизни ташкил қилди. Бу Хитой бозорини дунёда 1-ўринга чиқарди. Экспертларнинг айтишича, йил охирига келиб умумий йиғимлар 6 млрд доллардан кўпроқни ташкил қилиши мумкин.

Бунда Хитой фильмларининг улуши 5 фоизга ошди ва ҳозирда 60 фоизни ташкил қилмоқда. Хитой фильмлари прокатда 2,83 млрд доллар топди. 2015 йилда Хитойда энг кассабоп фильм “Форсаж 7” бўлди ва 390 млн доллар йиққан ҳолда мутлақ рекорд ўрнатди. 2-ўринни Хитойда ишлаб чиқарилган “Махлуққа ов” фильми эгаллади, фильм 379 млн доллар топди.

Хитой бундай тенденциялар эвазига яқин йилларда энг асосий дунё прокатчиларидан бирига айланиб, АҚШни ортда қолдиради. АҚШда 2015 йилда йиғимлар 10 млрд долларни ташкил қилди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70812 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36957 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21372 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80735 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61782 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган қайиқ чўкиб кетди
00:20 78 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 43 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 232 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1047 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 693 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар