Марина Порошенко ярим миллионлик сумкаси ҳақида сўзлаб берди

Жамият 12 Сентябрь 2015 7422

Украинанинг биринчи хоними Марина Порошенко аввалроқ қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган нархи ярим миллион украин гривна (тахминан 23 минг доллар) бўлган сумкаси ҳақида сўзлаб берди, дея хабар бермоқда ТСН.

“Унутилган аждодлар сояси” фильми премьерасининг 50 йиллигига бағишланган кечага Порошенко нархи ярим миллиондан ортиқроқ турувчи Fendi итальян бренди остида тимсоҳ терисидан тайёрланган кичик сумка билан келган эди.
Биринчи хоним аксессуарни турмуш ўртоғи совға қилгани, унинг нархини эса ҳозиргина интернет орқали билганини айтди.

“Бу совғани турмуш ўртоғим оила қурганимизнинг 30 йиллиги муносабати билан ҳадя қилган эди. Бунга бир йил бўлди”, – деди Марина Порошенко.

Кўпроқ янгиликлар