Миср ҳукумати истеъфога чиқди

Жамият 12 Сентябрь 2015 2914

Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий ҳукуматни истеъфога чиқариш тўғрисидаги қарорга имзо чекиб, амалдаги бош вазир Иброҳим Махляб ва унинг маҳкамасига ижро ҳокимиятининг янги таркиби тузилгунига қадар ўз вазифаларини давом эттиришни топширди.

Аввалроқ, 12 сентябрь куни Махляб истефоъга чиқиш тўғрисида ариза тақдим этган эди.

Янги ҳукумат шакллантириш вазифаси нефть вазири Шариф Исмоилга топширилди, дея хабар берди маҳаллий телевидение.

Кузатувчиларнинг қайд этишларича, 2015 йилнинг июнида шакллантирилган ҳукуматнинг истеъфога чиқарилиши Қишлоқ хўжалиги вазирлигидаги амалдорлар, шу жумладан, вазир иштирокидаги йирик порахўрлик можароси билан боғлиқ.

Миср Қишлоқ хўжалиги вазири Салоҳ Ҳилол 7 сентябрь куни коррупцияда гумон қилиниб, ҳибсга олинган эди.

Кўпроқ янгиликлар