Таиландда ипак қурти пилласи ҳамда табиий каучук асосида тайёрланган бронежелет синовдан ўтказилди, дея хабар бермоқда Kom chad luek.

“Камзул нафақат ўқларнинг инсон танасига ўтишига йўл қўймайди, балки кинетик зарба таъсирини ҳам камайтиради. Ўқ ортга қайтмайди, бошқа томонга йўналмайди ва камзул тўқималари орасига кириб қолмайди”, – деди унинг ихтирочиларидан бири, Кхонкен университети муҳандислик факультети доценти Пханомкон Кхо-Ахонг.

Камзул тўппонча ва 9-22 калибргача бўлган милтиқ ўқлари учун мўлжалланган. Унинг вазни 4 кг дан салгина ошади, қалинлиги эса 32 см.