АҚШнинг Google ва Twitter интернет-компаниялари мобиль қурилмалар, биринчи навбатда смартфонлар учун қўшма ахборот-янгиликлар хизматини ишга туширмоқда. Бу ҳақда Business Insider нашри хабар берди.

Дастурнинг ўзига хос жиҳати шундан иборатки, у турли нашрларга ўз материалларини Google ва Twitter интернет-ресурсларида жойлаштириш имконини беради. Ҳозирда бу узилиш билан содир бўлмоқда. Бунда кўп ҳолларда фойдаланувчилар ўзларини қизиқтириб қолган мақола билан танишиш учун нашр сайтига киришга мажбур бўлмоқдалар. Google ва Twitter’нинг янги дастури ўзгача йўлни таклиф қилмоқда – эндиликда мақолалар тўла ҳажмда дарҳол пайдо бўлади.

“Компания ривожланишида мустақил дастурчиларнинг иштирокини кўзда тутувчи очиқ тизимларни яратмоқда. Кўринишича, қолган ижтимоий тармоқлар ҳам ўзларида шундай дастурларни ишга туширадилар”, деб таъкидланмоқда нашрда.