Тошкент ва Теҳрон Эрон нефтини Ўзбекистонга экспорт қилиш имкониятларини муҳокама қилди

Иқтисодиёт 15 Сентябрь 2015 3502

Тошкент ва Теҳрон Эрон нефтини Ўзбекистонга экспорт қилиш имкониятларини муҳокама қилди. Эроннинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, бу ҳақда Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Али Мардоний Фард ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев ўртасида кечган суҳбат чоғида сўз борган.

“Янги транспорт коммуникацияларидан фойдаланган ҳолда Эрон нефтининг етказилиши ҳисобига ўзбек-эрон маҳсулот айирбошлаш ҳажми 250 миллиондан 1 миллиард долларгача ортиши мумкин”, – дейилади элчихона матбуот хизмати хабарида.

Илк маротаба 2014 йилнинг август ойида Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Али Мардоний Фард Теҳрон Ўзбекистонга нефть етказиб беришни бошламоқчи эканини маълум қилган эди. “Эрон Ўзбекистонга Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон транспорт коридори орқали йилига бир миллион тоннагача нефть етказиб беришни таклиф қилмоқда”, – деган эди Тошкентдаги дипломатик ваколатхона раҳбари.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистоннинг нефтга бўлган талаби йилига 4,2 млн тоннани ташкил этади. Ўзбекистонда нефть қазиб олиш ҳажми эса сўнгги йилларда 3,2 млн тоннадан иборат. Эҳтиёжларни қондириш мақсадида айни пайтда Ўзбекистон Қозоғистон ва Россиядан нефть импорт қилмоқда.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12201 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66847 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36872 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 326 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 241 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2559 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 699 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 418 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1394 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар