Кеча соат 16:00да эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Лас-Вегасдан Тошкентга қайтиб келди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг ушбу шаҳрида жаҳон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақа давомида Ўзбекистон вакили Ихтиёр Наврўзов кумуш медаль соҳибига айланди.
Эркин курашчилар бир рейсда пойтахтга Юнон-Рум кураши йўналишидаги курашчи, кумуш медль соҳиби Рустам Ассакалов ҳам учиб қайтди.

Айтишича, спортчилар жуда чарчагани боис ОАВга ва мухлисларга кўп вақт ажрата олмаган ҳамда қисқа фотосессиядан сўнг уйларига кетишган.