Июль ойи якунларига кўра Россия АҚШ ғазначилик облигацияларига (US Tresuries) 9.7 млрд доллар маблағ киритди. Буни ғазначилик сайтида жойлаштирилган маълумотлар кўрсатилмоқда.

Россия инвестицияларининг умумий ҳажми 81.7 млрд долларни ташкил қилмоқда. Қимматбаҳо қоғозлар эгалари рўйхатида у 16-поғонага кўтарилди.
АҚШ давлат облигацияларининг энг катта миқдорига Хитой эгалик қилишда давом этмоқда. Унинг инвестициялари ҳажми 1.24 трлн долларга тенг. Иккинчи ўринда Япония 1.19 трлн доллар билан. Агар Хитой ўз улушини 31 млрд долларга камайтирган бўлса, Япония, аксинча, улушини 400 млн долларга ўстирди. Учинчи ўринда 324.5 млрд доллар билан Кариб ҳавзаси давлатлари блоки турибди.
Дунё давлатлари US Treasuries’нинг 6.07 трлн долларлик улушига эга. Бир ой давомида бу сон 100 млрд долларга камайди.