Мино водийсида ҳаво ҳароратининг кескин исиб кетиши Ҳаж сафарига борган кўплаб зиёратчиларга ноқулайликлар туғдирди.

Мамлакат метереология ва атроф муҳит бош президиуми шу кунларда водийда 45 даражада иссиқ бўлиши кутилаётганидан огоҳлантирди.

Ташкилотнинг матбуот котиби Ҳусайн ал-Қаҳтоний куннинг ўртасида яёв йўл босмасликни тавсия қилди.

“Жорий йилнинг Ҳаж мавсуми сентябрга тўғри келди. Маълумки, қиролликнинг кўп вилоятларида, шу жумладан Маккада ҳам ҳаво ҳарорати ортиб кетади. Яқин бир неча йил мобайнида Ҳаж мавсуми шунга яқин саналарга тўғри келади”, - деди у ArabNews нашрига берган интервьюсида.

Минодаги шифохоналардан бирига қуёш уриши натижасида ўзини ёмон ҳис қилган зиёратчи ётқизилган

“Бундай ҳолатлар ҳали яна кузатилиши мумкин, айниқса кекса зиёратчилар яқин соатларда қийинчиликларга учраши мумкин. Барча тиббий марказлар бундай ҳолатларда ёрдам кўрсатишга шай бўлиб туришади”, - деди шифохона ходимларидан бири.