Каталония автоном вилояти аҳолиси вилоят қироллик таркибидан чиққан тақдирда, фуқароликдан маҳрум этилади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Хосе Мануэль Гарсиа-Маргальо Марфиль маълум қилди.

“Қайси билан ҳудуд мамлакат таркибидан чиқар экан, у давлат томонидан тақдим этилган барча ҳуқуқлардан маҳрум этилади”, - деди Испания ТИВ раҳбари.

У Лотин Америкаси республикалари мустақилликни қўлга киритганидан сўнг испан фуқаролигини йўқотганини эслаб ўтди.

Вазир бир томонлама тартибда мустақиллик даъво қилиш Испания ва ҳар қандай давлат конституциясига зид эканини айтиб ўтди. Агарда Каталония қироллик таркибидан чиқиш ҳақида қарор қилар экан, бунда ҳеч қандай юридик кучга эга бўлмаслиги, на ЕИ ва на БМТ томонидан тан олинишини таъкидлади.

Маълумот учун, Каталония - Испания шимоли-шарқидаги автоном вилоят бўлиб, сўнгги вақтларда минтақада мустақилликка эришиш кайфияти кучайиб бормоқда. 27 сентябрь куни автоном вилоятда муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиб, унда автоном республикани мустақил қилиш кайфиятидаги партияларнинг ғолиб чиқиши тахмин қилинмоқда.