Лондон ўзига жаҳоннинг молиявий пойтахти мақомини яна қайтиб олди. Буюк Британия пойтахти бу борада ўзининг асосий рақиби Нью-Йоркни ортда қолдирди. Бу ҳақда Z/Yen Group молиявий консалтинг компанияси чоп этган Global Financial Centres Index (GFCI) баёнотида маълум қилинди.

Баҳорги рейтингда Нью-Йорк Лондондан 1 балл ортда қолаётган эди, кузги рейтингда эса 12 балл ортда қолдирди. Лондон Нью-Йоркни ортда қолдиришига Британия пойтахтида солиқ инқирозини муваффақиятли ҳал қилингани эвазига эришилди. 3-ўринни бу борада Гонконг, 4-ўринни Сингапур, 5-ўринни эса Токио эгаллади.

Молиявий шаҳарларнинг етакчи ўнталигига, шунингдек, Сеул, Цюрих, Торонто, Сан-Франциско ва Вашингтон ҳам кирди.

Рейтингнинг энг пастки ўринларини Рейкьявик, Афина ва Таллин эгаллади.