Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 22 сентябрь куни кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Иш пайтида спиртли ичимлик истеъмол қилган АirBaltic самолёти экипажи сардори 10 ойлик қамоқ жазосига тортилди>>

Норвегия суди иш пайтида маст ҳолатда бўлган АirBaltic самолёти экипажи сардорини 10 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда Delfi нашри.

Муниса Ризаева мухлисларига “кўрпасига қараб оёқ узатиш”ни тавсия қилди>>

Хонанда Муниса Ризаева интернетда яна бир жанжалга аралашиб қолди.
Ўтган ҳафта унинг Instagram’даги саҳифаси баҳс-мунозараларга тўлиб-тошди.

Сунъий ширин таъм берувчилар саратон келтириб чиқариши ростми?>>

Кўп маҳсулотларда сақланувчи, шакар ўрнини босувчи сунъий ширин таъм берувчилар саратон келтириб чиқариши мумкин, деган тушунча мавжуд. Бироқ бу фикр унча ҳам тўғри эмас, яъни кўпчилик маҳсулотлар ва ичимликларда сақланувчи сунъий ширин таъм берувчилар унчалик хафвли эмас.

Ҳилол Насимов: Муҳаммад Юсуфни билмайдиган режиссёр халққа нима бера олади?>>

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, режиссёр Ҳилол Насимов хусусий киностудияларда олинаётган фильмларга ўз муносабатини билдириб, уларни, ҳар доимгидек, “савиясизлик”да айблади ҳамда намуна тарзида ўз фильмларини келтирди, деб ёзади "Даракчи" нашри.

Рим папаси дунёдаги муаммоларни Россиянинг иштирокисиз ҳал қилишнинг иложи йўқлигини айтди>>

Рим папаси Франциск замонавий дунёдаги мавжуд муаммоларни Россиянинг иштирокисиз ҳал қилиб бўлмайди, деган фикрда. У Кубадаги ташрифи давомида шундай фикр билдирган.

Ўзбекистонлик ўсмир интернет-маъшуқасига пул топаман деб наркодилерга айланди>>

Интернет тармоғи орқали бир қиз билан танишиб, унинг кўнглини олишга интилган ўсмир қарзга ботиб, уни узиш учун гиёҳванд моддалар тарқатиш билан шуғулланишга мажбур бўлди.

Ражаб Адашев “Абдуллажон” фильми суратга олинишидаги сирларни ошкор этмасликни маъқул кўрди>>

Ўзбекистон халқ артисти Ражаб Адашев машҳур фильм съёмкасида унинг кетмони қандай қилиб учирилганини сир сақлаб қолишни маъқул кўрди. Бу ҳақда у “Оила даврасида” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Қозоғистон бош муфтийси қурбонлик чоғида селфи тушмасликка чақирди>>

Қозоғистон мусулмонлар диний бошқармаси раиси, олий муфтий Ержон ҳожи Малғажиўғли Ҳайит чоғида қурбонликка келтирилаётган жониворлар фонида селфи тушиш нотўғрилигини таъкидлади.

Брэд Питт рафиқаси Анжелина Жолининг 3 нафар суриялик етимни асраб олишига рози бўлмади>>

Голливуд актёри Брэд Питт ўз рафиқаси, актриса ва режиссёр Анжелина Жолининг яна 4 нафар етим болани асраб олиш бўйича билдирган таклифига розилик билдирмаган. RadarOnline нашрида ёзилишича, Жоли 4 нафар суриялик болани ўғил қилиб олмоқчи эди, лекин турмуш ўртоғи улардан фақат бирини қабул қилишга рози бўлган.

Алекс Фергюсон: "МЮ"даги 26 йиллик фаолиятим давомида атиги 4 нафар юқори тоифали футболчи билан ишлаганман>>

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон манкунианликлар бошқаруви даврида қўл остида тўп сурган футболчилардан фақат 4 нафарини дунё даражасидаги футболчи деб тан олишини билдирди.

ОАВ: 2015 йилда селфига суратга тушиш вақтида ҳалок бўлганлар сони акулалар ҳужумидан вафот этганлардан ортиб кетди>>

22 сентябрь куни Mashable портали 2015 йилда селфига суратга тушиш вақтида ҳалок бўлганлар сони акулалар ҳужумидан вафот этганлардан ортиб кетганини хабар қилди. Биргина инглиз нашрларининг ўзида селфи тушишга уринишда оламдан кўз юмганлар ҳақидаги хабарлар сони очиқ денгизда акулар ҳамласидан вафот этганлардан кўпроқ эълон қилинган.

Журналист “Ишани” туфайли ўзини осиб ўлдирган болани “Кўринмас уруш қурбони” деб ҳисоблади>>

“Оила даврасида” газетасида чоп этилган “Кўринмас уруш қурбони” номли мақолада ўзбекистонлик блогерлар ва журналистларни ташвишга солаётган асосий муаммо – Ҳиндистоннинг “Сенга ошиқман” сериалига яна бир бор танқид тошлари ёғдирилди. Бу сафар журналист глобалроқ фикрлашга тиришиб, ушбу сериал билан боғлиқ бир фожиа қурбонининг ўлимида “мафкуравий уруш” изларини қидириб кўрди.

БААда ҳамкасбининг қўлидан ўпган хорижликка қамоқ жазоси белгиланди>>

Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) яшовчи фуқаро ҳамкасбининг қўлидан ўпгани учун уч ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда GulfNews нашри берган маълумотларга таяниб ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Хитойлик муҳандис дунёдаги энг яхши лавозим эгаси сифатида тан олинди>>

“Яхши йигит, ёмон эмас” – муҳандис Чадэ-Мэнь Тан Google’да айнан мана шундай лавозимдадир. The Daily Mirror нашрининг ёзишича, бу интернет фойдаланувчилари томонидан дунёдаги энг яхши лавозим деб топилган.