22 сентябрда Тошкент вақти билан соат 22:43 да Қирғизистонда 4,7 балли магнитудага эга зилзила бўлиб ўтди. 22 сентябрга ўтар кечаси ҳам мамлакатда бир нечта зилзила қайд этилган эди.

Зилзила ўчоғи 5 км чуқурликда бўлган.

Қайд этилишича, бу зилзила таъсири Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилган.