Россия Тергов қўмитаси вакиллари Санкт-Петербургнинг Петропавловск қўрғонида дафн қилинган Россиянинг сўнгги шоҳи оиласи аъзолари қолдиқларини тобутлардан олиш ишларини якунладилар. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлигига вазиятдан хабардор манба маълум қилди.

“Терговчилар барча зарур ҳаракатларни якунлашди, барча керакли нарсаларни олишди ва соат 18.10ларда кетишди. Санкт-Петербург тарихи музейи яна нормал тартибда ишламоқда. Эртага ҳеч қандай ҳаракатлар амалга оширилмайди”, деб айтди манба.

Манбанинг айтишича, эксгумация пайтида шоҳ Николай II ва императрица Александра Федоровнанинг қолдиқлари дафн қилинган Екатерининск меҳроби ташриф учун қисман ёпиб қўйилди.